Ўртакашга пул берса рибоми?

Ассалому алайкум! Хўжайинимга ўртакаш бўлиб ишласангиз бўлар экан, фақат клиентга ўртакашлигизи айтиб шунга хизмат хаққини олишизни айтсангиз бу халол бўлади манимча дедим. Кегин хўжайним манга савол беришди, мисол учун, бизга пул керак, ва битта одам ўртакашлик қилиб пул топиб бераман, фақат шу хизматим учун манга қанчадур миқдорда хизмат хаққи берасизлар деб бизга пул топиб берса, бу рибога кириб қолмайдими? Хўжайнимга тушунтириб беришим учун манга тушунтириб бера оласизларми, илтимос?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Даллоллик учун ҳақ олиш жоиз. Қарз бериб эвазига пул талаб қилса рибодир. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 07:30 | Савол-жавоблар | 133 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar