Бу нур қандай нур?

Ассалому алайкум!  “Инсон кўзига нур куринса”. Илтимос НУР  ҳақида қисқача айтсангизлар. Имом Нававийнинг ёшлари еттига етган вақтда, рамазон ойининг йигирма етттинчи кечаси отасининг ёнида ором олаётган пайт, кечанинг яримида уйғониб кетади. Бу ҳақда отаси шунда дейди: “Ўғлим мени уйғотди ва “Эй, Отажон! Ҳовлимизни зиёга тўлдирган бу нур қандай нур”, деб сўради. Бу вақт оиламиздагиларнинг барчаси уйғонган эди. Лекин бизлар ҳеч қандай нур топа олмадик. Шунда мен бу кеча қадр кечаси эканлигини билдим”.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: خُلِقَتِ الْمَلَائِكَةُ مِنْ نُورٍ، وَخُلِقَ الْجَانُّ مِنْ مَارِجٍ مِنْ نَارٍ، وَخُلِقَ آدَمُ مِمَّا وُصِفَ لَكُمْ فِي قَوْلِهِ تَعَالَى ﴿وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ مِن سُلَالَةٍ مِّن طِينٍ ﴾. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالْإِمَامُ أَحْمَدُОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Фаришталар нурдан яратилгандир. Жинлар оловнинг тутундан ажраб чиққанидан яратилгандир. Одам эса сизларга Аллоҳ таолонинг «‎Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик‎» деган васфидаги нарсадан яратилгандир», дедилар» («Мўъминун» сураси, 12-оят). Муслим ва имом Аҳмад ривоят қилганлар.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Аллоҳ таоло “Қадр” сурасида : تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ فِيهَا بِإِذْنِ رَبِّهِم مِّن كُلِّ أَمْرٍ۝ 4. У(Қадр кечаси)нда фаришталар ва Руҳ Роббларининг изни билан барча ишлар учун тушадир - деб марҳамат қилган. Фаришталар латиф, нурли жисм бўлганлари учун имом Нававий улар тушган пайтдаги улардан таралган нурни кўрган бўлишлари мумкин. Ҳозирги кунда жинлар билан мулоқотда бўладиганларнинг жуда кўпчилиги жинларни кўраётганини, ёнидагилар эса уни кўрмаётганини айтишмоқда. Ҳолбуки жинлар тутундан яралган жисм бўлиб, инсонлар кўра олмайдилар. Албатта жинни кўриш Аллоҳга муқарраблик ҳисобланмайди.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:00 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar