Пайғамбаримизга тухфа намоз

Ассалому алайкум! Шом намозидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки ракат тухфаи росул деб намоз ўқиш жойизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шом намозидан кейин икки ракъат «Аввобийн» намози ўқилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида бу намоз айнан шундай ном ила зикр қилинган. Баъзи бир ўзига тариқат шайхлиги нисбатини берадиган муҳтарамлар бу намозни нима сабабдан «Туҳфаи расул» деб номлаб олганларининг сабабини била олмадик. (“Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобидан). Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 07:30 | Савол-жавоблар | 197 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar