Камбағал, қашшоқ ва фақир атамалари

Ассалому алайкум! Мен камбағалликни қисқартириш масаласи бўйича илмий мақола тайёрлаяпман. Тилимизда камбағал ва қашшоқ сўзлари бор. Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига мурожаатларида таъкидланган "камбағаллик" атамаси турли манбаларда турлича аталмоқда. Масалан, қашшоқлик, кам таъминланганлик. Инглиз тилида бу атама "повертй" деб аталади, арабчадаги таржимаси "фақр" экан. Мана шу турлиликлар туфайли камбағал, қашшоқ ва фақир атамаларининг Фиқҳ илми, умуман, Исломдаги айнан изоҳларини билмоқчиман. Илтимос, шу масалада ёрдам берсангиз. Манбалари билан бўлса янада яхши бўлар эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Интернетда исломий қомус китоблари бор. Фақир деб нисоб эгаси бўлмаган, қашшоқ деб ундан ҳам камроқ даражадаги, мискин деб умуман мол дунёси йўқ одамни айтилади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 01:32 | Савол-жавоблар | 188 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar