Жароҳат ва таҳорат

Ассалому алайкум! Яқинда қўлим жароҳатланганди шу сабабли лейкопластер ёпиштириб таҳорат олсам сув лейкопластерни нам қилиб қон ташқарига сизиб чиқди ва қон кўриниб қолди. Устига маш тортганим билан барибир қўлимни ишлатишлигим керак. Шу ҳолатда ўқилган намоз дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қон ўша жабира (сизнинг ҳолатингизда, у лейкопластер)дан ўтиб кетса таҳорат синади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 07:41 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar