Ўзгалар моделларидан ёки брендларидан фойдаланиш

Ассалому алайкум! Биз оёқ кийим ишлаб чиқарувчимиз. Янги маделларни интернетдаги чет эл брендлари расмларидан фойдаланиб чиқарамиз. Ўзимизда бор материалларидан чет эл бренд поябзалларига ўхшатиб чиқарамиз. Саволим бозорда талаб шу копия таварларга бўлса шундай товарлар чиқаришлик жоизми? Муаллифлик ҳуқуқи сўрамаган ҳолатда?  
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишингиз тўғри эмас. Бу ерда бировнинг муаллифлигига тажовуз қилиш ва ўзгаларга бошқа нарсани номини ёзиб бошқа нарсани сотиш деган ёлғон бор. Ўзингиз янги бренд ўйлаб топиб одамларни ўргатинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 07:41 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar