Шу амал учун ҳам савоб умид қилса бўладими?
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда умматнинг мийясини захарлаш, фитна чиқариш ёки шунга ўхшаган ва ҳоказо мақсадларда чиқарилгани аниқ бўлган видеоларга "Дислике-дислайк", ўзимизнинг қадрли домла ва уламоларнинг видеоларига эса "Лике-лайк" босиш ортидан савоб умид қилса бўладими? Бу ўзига яраша жихот ҳисобланадими? Ахир шу ҳаракатти орқасидан "ёмон"ларнинг видеоларини камроқ одам кўради, ёки улар видеосидан фойда ололмай қолади. "Бизникиларнинг" видеолари эса кўпроқ одамга тавсия қилинади кўпроқ "Лике-лайк" тўплагани учун. Мурод шуки, биз ошна оғайнилар (20тача киши) телеграмда гуруҳ очгандик, "Лике-лайк" ёки "Дислике-дислайк" босиш керак бўлган видеоларга ўшаларни босиш учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло зарра миқдорича қилган амалингиз учун ҳам ҳисоб китоб қилади. Гуноҳ иш бўлса жазо, хайрли иш бўлса мукофот оласиз. Сиз айтаётган ишнинг ортидан бирор манфаат ҳосил бўлиши аниқ бўлса албатта ажр-у савоб оласиз. Агар бундай бўлмаса сарфланган вақтингиз учун хасратда қоласиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 08:03 | Савол-жавоблар | 170 | Турли саволлар