Қуръон ўқиб Пайғамбаримизга бағишлаш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Ақидатут Таҳовия шархи китобида Пайғамбар алайҳиссаломга Қуръон тиловатини бағишлаш ҳақида уламолар бидъатлигини айтишганини ўқудим. Ҳозирги пайтда тиловатни пайғамбаримиз алайҳиссаломга бағишлаётган кўп биродарларимизни эшитяпмиз, биродарларимизга бу ҳақда айтиб қайтариликми ёки индами қўйиликми? Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Барча молиявий ибодатларни ҳамда баъзиси молиявий ва баъзиси баданий бўлган ҳаж ва умраларни савобини бағишлаш тўғрисида ҳадислар бор. Қуръон савобини бағишлаш тўғрисида ҳадис йўқ. Шунинг учун Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ “Бағишлаб бўлмайди” деганлар. Мазҳабимиз уламолари эса “Бошқа амалларни ҳолис Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилиб, ҳосил бўлган савобни бағишлаш жоиз бўлганидек, ҳолис Аллоҳнинг розилиги учун хатм қилиб савобини бағишлаш жоиз” деганлар. Бу ижтиҳодий масала бўлиб мазҳабимиз уламолари савоби етади деганлар. Ҳатто бемазҳаблар ўзларини муқтадоси ва имоми деб биладиган ибн Қоййим Жавзия раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ўз китобларида Абдуллоҳ ибн Муторрифдан қуйидагини нақл қилган. Абдуллоҳ ибн Муторриф “Бир кун туш кўрдим, тушимда қабристонга бордим. Қабрлар очилиб ичичдан одамлар чиқди. Уларга жўнатилган турли ҳил ҳажмдаги турли совғаларни олиб қабрларига кириб кетишди. Ўша чиққанлардан бири бир дарахт остига бориб унга суяниб ўтирди. Ёнига бориб салом бердим, алик олгач қабрдан чиққанлар ким ва олган нарсалари нима эканлигини сўрадим. У “Сен кўрган кишилар мўмин ҳолатда вафот топган кишилардир. Улар олган нарсалар уларнинг ортидан бағишланган савоблардир” деди. “Нега сизга келмади” дедим. У кулиб туриб “Менга жуда каттаси келади. Менга ҳар куни биттадан хатми Қуръоннинг савоби келади” деди. “Кимдан” десам “ўғлимдан, у фалон маҳаллада яшайди ва фалон дўконда ширинлик тайёрлаб сотади” деди. Уйғониб эрталаб ўша маҳаллага бордим, дўконни топдим. Қарасам бир йигитни қўли ҳам лаби ҳам тинмаяпти. Олдига бориб салом бердим, исмини сўрадим. Алик олгач тушумдаги киши айтган исмни айтдим. Унга отасини кўрганимни ва ҳар куни хатми Қуръонни етказиши айтиб, “Нега бунча ўзингни қийнаб ҳар кун хатм қилмасанг” дедим. У кулиб туриб “Отам менга мол дунё, дўкон қолдирди, шундан озгинасини отам учун сарфласам нима” деб жавоб берди”. Ўша бағишлаш бидъат деяётганлар шофеъийлар яшайдиган жойга бориб Қуръон ўқиб савобини бағишлашар экан. Бизни олдимизга келиб бидъат қилишяпсан дер экан. Уларни мақсади жанжал чиқаришми билмадик. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:42 | Савол-жавоблар | 193 | Дуолар