Алоқа оператори

Ассалому алайкум! Чет элдаман. Телефон компаниялари қуйидаги холатда ишлайди. Сентябр ойи учун сизга барча хизматни(қўнғироқ, смс, интернет ва ҳ.к.) олдиндан тақдим этишади ва унинг учун пулни октябрда олишади(биздагига ўхшаб олдин тўлов қилдириб кейин хизмат кўрсатилмайди). Агар пулни октябр ойида тўлай олмасангиз ноябр ойида тўланиши керак бўлган суммага кичик миқдорда кеч қолганлик учун тўлов ҳам қўшилади. Агарда октябр ойида мен сентябрдаги кўрсатилган хизмат учун қарздор бўлган бўлсам ва ноябрда ўшани устамаси билан тўлайдиган бўлсам, бу ҳолатим рибо ҳисобланадими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало кеч қолмаслик керак. Устама тўлаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:14 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar