Ҳадис айтиш

Ассалому алайкум! Биз кишилар билан гаплашганда шундай вазият бўладики Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган насиҳатларни мисол келтирамиз, яъни "Пайғамбаримиз мана бундай деганлар ...” деб айтиб ўтамиз. Сизларникидай масалан, бешовлари ривоят қилган ёки Абу Бакр ривоят қилган деб айтмасдан ўтиб кетамиз. Бу ишимиз қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Саҳиҳлигига аниқ ишонч хосил қилсангиз жоиз. Акс ҳолда халқнинг ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган гапларни ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар деган гап кўпайиб кетади. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 19:44 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar