Ит кирган уйда намоз ўқиса бўладими
Ассалому алайкум! Залимда намоз ўқийман ёзда бохорда ёзда уйимми эшигларини очиб қўярдим. 1-2 марта уйдаги ит залга ва бошқа хоналаримга кириб кетти, кейин залими эшигни тегига уйни ичкари томонига ёзилиб кетибти. 1 марта уни яхшилаб тозалаб ташадим шу залимда намоз ўқисам бўладими? Лекин азгина кўним бўмаяапти. 2. Эшитишимча спалнийда души бор бўлса ёки душсиз бўса намоз ўқиб бўмасакан. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғри. Спалнийда намоз ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Уйингизнинг қайси жойига нажосат текканини аниқ билмагунча уни намозга яроқли эмас, деб ҳукм қила олмайсиз. Ит уйнинг ичида нажосат чиқаргани эътиборидан, эҳтиёт учун поклаб чиққанингиз яхши.2). Бундай гап йўқ. Намоз ўқисангиз бўлади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنِ اقْتَنَى كَلْبًا لَيْسَ بِكَلْبِ صَيْدٍ وَلَا مَاشِيَةٍ وَلَا أَرْضٍ فَإِنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِهِ قِيرَاطَانِ كُلَّ يَوْمٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ والْبُخَارِيُّ. وَلَفْظُهُ: مَنْ أَمْسَكَ كَلْبًا فَإِنَّهُ يَنْقُصُ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطٌ إِلَّا كَلْبَ غَنَمٍ أَوْ حَرْثٍ أَوْ صَيْدٍ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ов ити, чорва ити ва зироат ити бўлмаган итни сақласа, албатта, унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлади», дедилар».
Муслим ва Бухорий ривоят қилганлар.
Бухорийнинг лафзида:
«Ким ит сақласа, албатта, унинг амалидан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлади. Чорва ёки зироат ёки ов ити мустасно», дейилган. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 08:35 | Савол-жавоблар | 153 | Намоз