Жамоат намози ҳақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар: «Бир киши бомдод намозини жамоат билан о‘қиб, пешиндан олдин вафот этса, Аллоҳ о‘ша банданинг ширкдан ташқари барча гуноҳларини кечиради.Пешин намозини о‘қиса-ю, аср намозига етолмасдан вафот этса, Аллоҳ о‘ша қулини маг‘фират қилади. (Маҳшар куни ҳузурида гуноҳсиз қабул қилади).Аср намозини жамоат билан о‘қиб, шом намозига етолмай вафот этса, Аллоҳ ундан муҳаққақ рози бо‘лади.Шом намозини жамоат билан о‘қиб, хуфтон намозига етмасдан вафот этган кишига маҳшар майдонида Иброҳим алайҳиссалом ё‘лдош бо‘лади. Хуфтон намозини жамоат билан о‘қиб, бомдод намозига етмасдан вафот этган намозхон жаннатда Аллоҳ жамолини ко‘рмоқ билан шарафланади». Шу ҳадис саҳиҳми устозлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис топилмади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:35 | Савол-жавоблар | 175 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar