Банк, доллар курси

Ассалому алайкум! Мен банкдан доллар майдаладим. Аммо банк ходими майда пули йўқлиги учун менга 50 сўм кам пул берди. Шундай ҳолат рибога кириб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саррофлик амалиётида икки тараф пулларни қўлма-қўл тарзда нақд қилиб бериши шарт. Икки тарафдан бири келишилган пулнинг бирор қисмини бермай тарқалиб кетишса қўлга олинган қисми устидаги савдо дуруст бўлиб, берилмаган миқдори устидаги савдо ботил бўлади. Аммо қайтим йўқлиги туфайли ўша жойдаёқ озроқ эвазга келишиб кетишса савдо дурустга айланади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:35 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar