Электр монтажда кабел қолдиқлари
Ассалому алайкум! Мен электрик бўлиб ишлайман. Монтаж иши мобайнида кабелнинг қолдиклари яни шит, автомат, розетка, включател ва х.к ўрнатилаетганда ортиқча кабеллар халақт берса кесиб ташланади бўлмаса қолади. 1- саволим шу кесиб ташланган кабелларнинг қолдикларини йиғиб тозалаб сотиб пулини ўз эхтиежимга ишлатсам бўладими? Олдинлари шубхали деб олмас эдим. Бир сафар бир жойда ишлаётганимда эски иморатлардан эски кабелларнинг қолдиклари анча узунлари хам чиқди, йиғиб сотдим (катта пул) кейин ва шу кундан халоватим йўқолди пулини ишлатмадим алохида олиб қўйдим хозир турибди. 2-саволим; агар мумкин бўлмаса пулни иморатнинг эгасига қандай қайтарсам бўлади (чунки мен ўша ерда ишлайдиган прораб билан бир сабаб келишмай қолдик у мендан айб қидирияпти топса мени уялтириш учун).
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). У пуллар сизники эмас. Уларни иморат эгасига қайтаришингиз шарт.2). Нима иш бўлганини айтмай, ҳадя сифатида қайтарсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
31 Октабр 2022, 08:22 | Савол-жавоблар | 658 | Ҳалол ва ҳаром