Онлайн тестларни ишлаш

Ассалому алайкум! Яхши ўқиганимиз учун танишларим онлине тестларни ишлаб бер деб илтимос қилишяпти уларни ортидан шерикларига пулга ишлаб ҳам беряпман, ҳозирда бирор жойда ишламайман илмимдан шундай фойдаланиб пул топишим ҳалолми? Ўзим икки хил фикрни ўртасида қолдим пулга ҳам муҳтожман лекин куним ўтиб турибди Аллоҳга шукур, ўқиганларим илмим орқали топяпман деган фикр устунлик қилиб шу ишларни қиляпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу иш сиз учун ҳалол эмас. Сиз катта фасодни тарқалишига сабабчи бўлаяпсиз. Уларга ишлаб бериш ўрнига илм ўргатиб ҳақ олсангиз, ўша ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:45 | Савол-жавоблар | 162 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar