Эрим хотиним харом деган

Ассалому алайкум! Эрим икки ярим йилдан бери Россияда яшайдилар. Шу тўғрисида эрим билан тортишиб уйдан кетиб қолдим. Эрим қайнонамга “хотиним манга харом” дебдилар. Мен эшитмаган бўлсам хам хисобга ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз “хотиним манга харом” деган гапдаги ҳаром сўзини нима ниятда айтганига қаралади. Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Бу сўзни сиз эшитган бўлишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:45 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar