Намозда сураларга тили келмай қолиш

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиётганимда намоздаги сураларга, умуман намозда ўқиладиган ҳаммаси (суралар, салавотлар...) га тилим келмай қоляпти, қийналиб кетяпман намозимни тугатгунимча. Намозимни ўқиёлмай қолишдан қўрқяпман. Фақат намозда шундай ҳолат бўляпти, бошқа пайт гапиришим доимгиде. Илтимос маслаҳат беринг нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўш қолдингиз (араб тилида) Қуръон қироат қилиш билан машғул бўлинг. Шунда тилингиз араб сўзларига ўрганади. Бу қироат қилишдаги машаққатга ҳам савоб бор. عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمَاهِرُ بِالْقُرْآنِ مَعَ السَّفَرَةِ الْكِرَامِ الْبَرَرَةِ، وَالَّذِي يَقْرَأُ الْقُرْآنَ وَيَتَتَعْتَعُ فِيهِ وَهُوَ عَلَيْهِ شَاقٌّ لَهُ أَجْرَانِ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонга моҳир киши олийжаноб, мукаррам элчилар (фаришталар) билан биргадир. Машаққат билан, тутилиб ўқийдиган кишига эса икки ажр бор», дедилар».
Изоҳ: Қийналиб ўқийдиган киши ҳам ўқигани, ҳам машаққатга сабр қилгани учун икки ажр олади, аммо буни Қуръонга моҳир кишининг ажридан икки баравар кўп деб тушунмаслик керак.
“Саҳиҳи Муслим” китобидан. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 15:08 | Савол-жавоблар | 142 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar