Менга хотин эмассан, харомсан деб смс ёзса

Ассалому алайкум! Хўжайним билан тортишиб қолдик. У жахл устида менга бугундан бошлаб менга хотин эмассан, харомсан деб смс ёзиб юборди. Ўртамизга талоқ тушдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушади. Масалангизни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 15:09 | Савол-жавоблар | 154 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar