Оғиз яра ёки қон томир?
Ассалому алайкум! Оғзимга стаматит чиқганди унга хар бир намозга фарз суннатларга тахорат қилишни айтгандингизлар, шу стаматит 2ой бўлган бўлса керак (1хафта стаматологга бордим адашмасам) чиқганига, хозир эса уни орнида қизил қанақадир ёриқ бор шундан қон чиқса керак деб хар бир намозга тахорат қиламан,чарчаб кеттим ундан бошқа тахоратни синдирадиган сабабларим хам бор, ўша ёриқ бир йўқ бўлиб қолади йўқ бўлиб қоганида намозимни ўқийвераман лекин у бўлса яна хар бир намозга таҳорат (ёки кетганида кутиб тураман) нима қилсам бўлади? Суннат намозларини уқимай хам қўядиган боб қолдим, тахоратдан кейин ва намоздан кейин юзимни текширадиган бўлиб қоганман тахорат кетмадимикан деб, илтимос жуда чарчаб кеттим, дин енгил деган гапни эштганман лекин хозирги холатим билмадим, тахоратим синмаган холда намозимни тугашини кутаман (шунда енгил тортаман). Нима йўл тутай тахорат сабаб уйимдагилар билан урушб қоляпман, нимага тахорат кўп қиласан дейишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Васваса билан таҳорат кетмайди. Аниқ қон чиққани малум бўлсагина, кетади. Шунинг учун васвасага қулоқ тутманг. То таҳорат аниқ кетганини билмагунингизча, намоз ўқийверинг. Ўзингизга яқин ердаги масжид имомига мурожаат қилинг. Сизнинг вазиятингизни ўрганиб, қандай йўл тутишни ўргатади. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар