Гўдакларни қарғаш
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ва синглиси (оилали) чиқишмайди. Доим қайнисинглим келганда уйимиз жанжал. Қарс икки қўлдан чиқади. Лекин ота-она фақат қизини ёнини олади. Шу айтишувларни бирида қайнисинглим акасига қарата фарзандларимни (ўз жиянларини) қарғади(илойим ўғлин бўсинде қизларингни қийқиратсин деб). Фарзандларим хали гўдак (бири 3 ёш, иккитаси 6 ойлик) уларга бу қарғиш ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ноҳақдан айтилган қарғишлар мутлақо аҳамияти йўқ. Эрингиз ҳам ҳаддини билиб синглиси билан олишавермасин. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 09:07 | Савол-жавоблар | 131 | Оила ва турмуш