Тахоратимдаги масалалар

Ассалому алайкум! 1. Бавл қилгандан сўнг закарни пахта билан артса макруҳлик йўқми? 2. Бавлдан сўнг бавли томиб турувчи киши закарини ичига пахта тиқиб қўйса ва томадиган бавл пахтадан ташқарига чиқмаса, шу пахтани олиб ташламасдан ҳам таҳорат олса бўладими? Таҳоратдан сўнг бироз вақтлар ўтиб пахта олиб ташланса, таҳорат синадими? 3. Оқувчи сув хар қандай холатда ҳам нопокликни кўтармайдими? Масалан, ариқда оқиб турган сув лойқа бўлса ҳам, бирон нажосатни ҳиди, таъми йўқ бўлса ҳам таҳорат ва ғуслга ишлатилавериладими? 4. 1,5×1×1,5м ўлчамдаги ҳовузга қанча миқдор нажосат тушса, сув жанобатдан покланишга ярамайди? Аллоҳ сиз-у биздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳоратдан олдин тиқиб олса ўша пахтадан сийдик ташқарига чиққунича ёки ўзи олиб ташламагунича ўша сабаб таҳорат синмайди.3). Ҳа. 4). Қанча тушса ҳам уни нажосат қилади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 09:28 | Савол-жавоблар | 179 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar