Тиш олдиргандан сўнг намоз ва таҳорат

Ассалому алайкум! Мен ИншаАллоҳ якинда тиш олдирмокчи эдим. Лекин тиш олдиргандан кейин намоз ва тахорат қандай қилиниши кераклиги хақидаги жавобларнинг хар хиллигидан адашиб қолябман. Илтимос тиш олдиргандан кейин тахорат ва намозларни қандай адо этиш кераклиги ва нималарга эътибор қаратишимиз кераклиги хақида тўлиқ малумот берсангиз. Шояд бошкаларга хам фойдали бўлса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар тишни олдирганда тўхтамасдан қон чиқиб турган бўлса, масалан пешин намозини вақти чиқиб кетишига таҳорат қилиб пешинни ўқиб бўладиган вақт қолгунича кутасиз. Қон тўхтамаса соҳиби узрга айланасиз ва ҳар бир намоз вақти учун таҳорат олиб, ўша вақт ичида истаганча намоз ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 10:01 | Савол-жавоблар | 262 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar