Тикток баттл

Ассалому алайкум! Ҳози тиктокда баттле деган ўйин чиққан икки киши ливе қилади ва одамла улага лике орқали пул жўнатишади. Ким кўп гифт коин тўпласа ўша ғолиб бўлади ва пул шунга тегади. Биринчи саволим ўша ўйин ҳалолми? Кейин ўғил бола билан қиз бола ливе қилиб шу ўйинда беллашуви тўғрими? Ула у ерда жонли эфирда гаплашиб туришади. Кейин у ерда ҳар хил қизла бўлади ведиолари (беодоб, уятсиз) ведиолар қўйиб тиктокдан пул топадиган қизла бор. Уларга лике босиб пул ташаш ёки уларни юборган пулини олиш ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало бу ишда қиморни шубҳаси бор, шу этибордан жоиз бўлмайди. Мусулмон одам динидаги маҳрам номаҳрам ҳукмларини билиши ва вақтини беҳуда, гуноҳ ишларга сарфламаслиги керак. عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِМуъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 10:12 | Савол-жавоблар | 169 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar