10514 саволга қўшимча савол
Ассалому алайкум! Сўрамоқчи бўлганим, 10514-саволда: Берганингизни ҳаққини етаклаб келган мижоздан ундирмасангиз бўлди, ушбу жумлани ўқиб қолдим. Биз ҳам яқинда бир тижорат бошламоқчи эдик - манфаатли бўладиган илм улашувчи дастурни. Унда ҳамкорлик тизимини ҳам ўрнатиш мақсадимиз бор эди. Яъни бизда ўқишни ўзи хоҳламаса-да, ўқишни хоҳлайдиган дўсти ёки яқин инсони бўлган кишилар учун ҳамкорлик тизими. Улар бизни дўстларига тавсия қилишади ва дўстлари бизда ўқишни бошлаши билан тавсия қилувчига 10-20% мииқдорида улуш чиқариб берилади. (тармоқли маркетингдан фарқли деб умид қиламан. Чунки раҳматли шайхимизнинг "бозор ва унга боғлиқ масалалари" китобларида ТМ нинг мақсади маҳсулот сотиш эмас, пирамидани кенгайтириш, деб айтиб ўтилган. Бизда эса асосий мақсад илм олувчилар сонини кўпайтириш ва мақсадимизга ёрдам берганларни мукофотлаш маъносида бу ишни қилмоқчимиз) Ёки шунчаки бир дўстини олиб келса, ўзига 10-20% чегирма қилиб берганимиз маъқулми? ИЭЛТС га оид дастур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Далолат қилгани учун ҳизмат ҳақи олиши жоиз. Сиздаги ҳолат ҳам шунга тушса жоиздир. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 10:01 | Савол-жавоблар | 166 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Далолат қилгани учун ҳизмат ҳақи олиши жоиз. Сиздаги ҳолат ҳам шунга тушса жоиздир. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 10:01 | Савол-жавоблар | 166 | Молия ва тижорат