Намоздан роҳатланиш

Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга шукр 5вақт намозни адо этиб келмоқдаман. Олдинлари намоз ўқиганимдан сўнг руҳий қувват олар эдим, ҳаётга бўлган муҳаббат ҳам ошиб борарди. Аммо охирги кунларда негадир намоздаги роҳатланиш мени тарк этган, атрофимдаги олам рангсиздек гўё. Таскинлик йўқ, ҳаловатим ҳам йўқ, ҳадик бор, қандай йўл тутай бу ҳолатда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда намозни роҳатланиш учун эмас Аллоҳга қуллик қилиш учун ўқилади. Акс ҳолда намозидан роҳатланмаган одамлар намозларини ташлаб қўйишиб “қачон роҳатланадиган бўлганда ўқийман” деб юришар эди. Сиз ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. “Руҳий тарбия” китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 10:23 | Савол-жавоблар | 173 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar