Жаноза намозидаги дуо
Ассалому алайкум! Жаноза намозидаги учинчи такбирдан кейин қайси дуо ўқилади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало имомдан ташқари ҳар бир жаноза ўқувчи зиммасига имом такбир айтганидан кейин ўзи эшитадиган даражада “Аллоҳу акбар” лафзини айтиши фарз эканлигини билиши керак. Чунки бу тўрт такбир тўрт ракъат ўрнидадир. Бирортаси қолса жаноза намозини ўқиган ҳисобланмайди. Сиз сўраган дуо қуйида: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا، وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا، وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا. اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الْإِسْلَامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى الْإِيْمَانِ. اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ مُحْسِنًا فَزِدْ فِي إِحْسَانِهِ، وَإِنْ كَانَ مُسِيئًا فَتَجَاوَزْ عَنْ سَيِّئَاتِهِ «Аллоҳуммағфирли ҳаййинаа ва маййитинаа ва шааҳидинаа ва ғоибинаа ва соғийринаа ва кабийринаа ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу минна фа-аҳйиҳи ъалал ислам ва ман таваффайтаҳу минна фатаваффаҳу ъалал ийман. Аллоҳумма, ин каана муҳсинан фазид фий иҳсааниҳи ва ин кана мусийан фатажаваз ан саййиаатиҳи». Маъноси: «Аллоҳим, тиригу ўлигимизни, ҳозиру ғойибимизни, кичигу каттамизни, эркагу аёлимизни мағфират қил! Аллоҳим, кимимизни ҳаётда қолдирадиган бўлсанг, уни Исломда қил, кимимизни ўлдирадиган бўлсанг, уни иймон билан вафот эттир. Аллоҳим, агар яхши киши бўлса, яхшилигини зиёда қилгин. Агар ёмон киши бўлса, ёмонликларидан ўтгин». Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 13:28 | Савол-жавоблар | 183 | Дуолар