Нотўғри гумон

Ассалому алайкум! Саволим кимдир хақида яхши гумон қилмаслик хақида. Мен намозларимда ишораи саббоба қиламан ва оёғим сон қисмим сал этлик экани сабабли оёғим орасини 6 ёки 7 бармоқ очиб намоз ўқийман. Сабаби шундай қилмасам мувозанат ушлашим қийин бўлади. Алхадулиллаҳ Қуръон ўқийман. Ўқишни эса Шайх Алижон қорини Ал Азҳардаги шогиртидан онлайн ва Жахонгир қори акамизни онлайн дарсларидан ўрганганман. Рассиядан яқинда келдим. Алхамдулиллаҳ Аллоҳ мусофирликда иймонимни ва диний илмга бўлган мухаббатимни янада зиёда қилди. Абу Ханифа рохимахуллоҳни Ханафий маззабидаман. Ватанга қайтиб илм изланяпман ва устоз хам қидирдим. Кеча шундай холат бўлди. Масжитдаги имом мени намоз ўқишимни кўриб яни ишораи саббоба ва оёғим сал очиқ эканини кўриб мени ваххобий деб ўйлабди ва мен шогирт бўлмоқчи бўлган устозга: у бола шундай харакат қиляпти яни воххобийга ўхшаяпти дебти. Мени суриштирибди . Ўзимдан нега бундай ўқийсан деганда сабабини айтардим имом эса тескари гумон қилди. Бўлажак устозим хам сал шубха қилди. Мени эса имомдан қўнглим қолди. Шундай холатда имом аслида қадай йўл тутиши керак? Мен қандай йўл тутай? Ишораи саббоба қилаверайми ёки қилмаганим мақулми? Оёғим эса иложи йўқ сал очиқ туради. Аллоҳ гумондан сақланишга даъват этганку. Хеч бўлмаса яхши гумон қилиши керак эмасми. Қолганларда хам менга нисбатан шубха пайдо бўлди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ҳолатингизни ўз кўзимиз билан кўрмаганимиз учун имомнинг қилган ишига муносабат билдира олмаймиз. Умумий ҳолатда киши ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлмаслиги ва ўзини ҳам шубҳали ҳолатга солиб, ўзгаларнинг гуноҳига сабабчи бўлиб қолмаслиги лозим. Мўмин очиқ кўнгил, фаросатли, диндошларига раҳмдил, хушмуомала бўлиши лозим. Арзимаган ишни деб биродаридан гина қилиши дуруст эмас. Сиз фитна чиқмаслиги учун энг тўғри йўл қайси бўлса ўшани қилинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 10:23 | Савол-жавоблар | 146 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar