Реферал орқали ишлаган пуллар ҳалолми?

Ассалому алайкум! 1-2 ой олдин битта дастурни юклагандим. У дастурдан рўйҳатдан ўтганингиз учун 5$(34лгх) бераётган экан ва ҳар битта рефералга ҳам 5$. Мен реферал ссилкам орқали одам чақириб 189$ ишладим. Пулларни эса 20% 7-апрелда қолганини эса бир йилда бўлиб бўлиб берар экан. Реферал ҳақида сайтдаги бошқа саволларни ўқидим Саволим шуки ўша пуллар ҳалолми эслатиб ўтаман пуллар ЛГХ криптовалютасида. 1ЛГХ = 0.15$.Мен 1261 ЛГХ(189$) тўплагандим. Агар ҳаром бўлса нима учун ҳаром?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У қандай дастур эканлиги, унда қандай амалиётлар бўлиши ҳақида ёзмабсиз. Унга одам қўшганингиз эвазига оладиган иш ҳақингизнинг ҳукми шунга боғлиқ. Бу сизга ҳақиқий пул тўлайдиган бўлсалар шундай. Агар криптовалютага алоқадор бўлиб, у орқали пул тўлаш бўлса,  унинг ҳукмини олдинги жавобларни кўп маротаба айтганмиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 10:45 | Савол-жавоблар | 180 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar