Рукона ибн Абди Язид

Ассалому алайкум! Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихий Муҳаммадия” китобида Рукона ибн Абди Язид ҳақидаги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан курашга тушганларидан кейин имон келтирмаганликларини ўқидик. Лекин Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммадюсуф “Бахтиёр оила” китобида келтирилган худди шу ривоятга кўра Рукона иймон келтирган. Шундан иборат қайси бир китобда ушбу ривоят тўғри ёзилган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу масалада ривоятлар турлича келгани учун олимлар ихтилоф қилишади. Аммо жумҳур муҳаққиқ уламолар Руконанинг мусулмон бўлганини айтадилар.
Манбалар:
Ибн Касир, “Ал-бидоя ван-ниҳоя” (3/104), Ибн Асийр, «Усудул-ғоба» (1/371), Ибн Абдулбарр, “Ал-истийъоб фи маърифатил-асҳоб” (1/150), Суҳайлий, “Ар-равзул-унуф” (2/177), “Ал-мавсуъату фи саҳиҳис-сийратин-набавийя” (1/308). Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 197 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar