Бровнинг хаққи

Ассалому алайкум! Бугунги кунда халол ва харом луқмадан инсонлар қорқме қолган, бировни хаққини қўрқме ейдигон бўлиб кетишябти, ман Тошкентда ўқийман ва уйга кўп бориб келамиз, биздай талабалар жудаям кўп, 3 йил давомида уйга такси орқали бориб келаман. Бу саволимни Наманганда жойлашган Афсоналар водийси Масжиди олдидаги тошкент питак таксистлари ўқишини хохлардим. Саволим шундан иборатки ман яқинда Наманган шахридан Тошкентга бориш учун таксист билан 90 минг сўмга чиққан жойимдан тошкентдаги уйимгача келиштим ва у инсон Тошкент шахрига киришдаги Паркент туманига етканда бир ўзиз қолдиз йўловчилардан у ёғига 10 минг кам беринг ўзиз таксига чиқиб кетинг деди. Ман кўнмадим ва у инсон ман ўзим сизга такси гаплашиб бераман 90 минг ичидан ўзим тўлаб қўяман деди ва 20 минг сўмга такси гаплашти юкларим кўп эди. Жойлаштирдим ва 100 минг сўм пул бердим намангадан олиб келган таксига ва у менга 10 минг қайтим ва 20 минг сўм таксига қайтиш керак эди лекин у инсон манга 15 минг бериб чалғитип хаво совуқ эди ука тезро бўлинг деб кетворди. Ман хисобта 90 минга келедигон жойимга 105 минга етиб келдим. Ман рози эмасман, ундай инсонларни хукми қандай ва ман рози бўлмасам хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қиёмат куни ҳар бир ҳақдорга ҳаққи олиб берилади.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لَا دِرْهَمَ لَهُ وَلَا مَتَاعَ، فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلَاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، وَسَفَكَ دَمَ هَذَا، وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касодга учраган кимлигини биласизларми?» дедилар.

«Бизнинг ичимизда касодга учраган дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», дейишди.
«Албатта, умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир.
Бунга унинг савобларидан берилур, анавинга ҳам унинг савобларидан берилур. Агар унинг зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал савоблари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб, унинг устига ташланур. Сўнгра у дўзахга ташланур», дедилар».
Шарҳ: Тўлиқ маънода касодга учраган одам бу дунёда одамларга ёмонлик қилган киши экан. Ушбу ҳадиси шарифда ўша касодга учраганларнинг энг яхшиси ҳақида сўз кетмоқда. Чунки у қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган бўлади.
Аввал ўша касодга учраган бахтсизнинг савоблари бўлса, уларни олиб, ундан ёмонлик кўрган бечораларга тақсимлаб берилади.
Кейин эса мазкур касодга учраган бахтсизнинг устига бу дунёда унинг ёмонлигидан зарар топган бечораларнинг гуноҳлари юкланади.
Охирида ўша касодга учраган бахтсиз жаҳаннамнинг қаърига улоқтирилади.
Ана, кўрдингизми, бировни сўкиш, бировнинг обрўсини тўкиш, бировнинг молини ейиш, бировнинг қонини тўкиш ва бировни уриш қандай ҳам ёмон иш! Бас, буларга ўхшаган ёмон ишлардан сақланайлик. وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади», дедилар».

Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 11:06 | Савол-жавоблар | 182 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar