Мол-мулк масаласида

Ассалому алайкум! Мен 20 йилдан буён Тошкентда яшайман. Қишлоқда яшаган пайтимда менинг номимда 18 сотих ер бор эди. У ҳали ҳам менинг номимда. Шаҳарга кўчиб келганимдан кейин ота-онам мендан сўрамай у ерга укамни кўчириб ўтказган. Ўғлим катта бўлиб уй жойли қиламан деб шу ерни сотмоқчи эдим. Чунки уй менинг номимда. Саволим қуйидагича: Шу ер ҳаққини сўрашим қанчалар тўғри ёки нотўғри? Мен ерни сотишга ҳаққим борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ер аслида кимнинг мулки бўлса ўшанинг ҳаққи бор. Гарчи сизни номингизга олинган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!

28 Апрел 2022, 18:49 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar