Диспейчерлик

Ассалому алайкум! Диспетчерлик хақида талайгина саволларни ўқиб чиқдим. Аммо ўзим бермоқчи бўлган саволга жавоб топа олмагач мен қуйидаги саволни беришга ният қилдим. Мени вазифам Америкадаги брокерларга уларнинг юкини А нуқтадан Б нуқтага етказиб бериш хизматини кўрсатиш. Яъни Америкадаги хайдовчиларга шу юкларни олиб бераман ва улар юкни ўз манзилига етказишади. Саволим: 2 турдаги хайдовчилар мавжуд 1- якка 2- икки киши Баъзида бир киши икки кишидек тўхтамай юра олади ва икки киши танқислиги сабаблик ва бошқа сабаблар борлигидан мен бир кишилик фура ни брокерга юкинг вақтида етиб боради дейман (мендан фурани ичида икки кишими деб сўраса йуқ дейман лекин одатда сўрамайди). Лекин брокер фурани ичида икки киши бор деб тушини мумкин. Шу холда олган юкимдан қилган фойдам халолми ёки харомми? Илтимос бир хукм берсангиз шунга қараб ишдан бўшайман ёки қоламан
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон аралашган фаолият жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 11:18 | Савол-жавоблар | 135 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar