Унутиб қўйиш

Ассалому алайкум! 1). Намоз ўқиётканимда аттахиётни эттими этмадим унутиб қўймоқдаман субхана роббиял азийм ва субхана роббиял аълаларни хам унутиб қўймоқдаман. 2). Ман намозда 1 йилдан бери фақат қулху оллоху ахадни ўқимоқдаман намозларим қабул бўляптими? Шу Ёсин ўқисам бўладими? 3). Четдан кеган танишим бу бидат у бидат диб мани шубҳага соб қўйди. Қандо ўқишни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ташаҳҳуд ўқишни унутиб тарк қилган бўлсангиз саждаи саҳв қиласиз. Рукуъ ва саждадаги зикрларни тарк қилиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди.2). Фарз намозда бир сурани иккала ракъатида такрор ўқиш макруҳ. Бошқа кичик сураларни ҳам ёдлаб, намозда ўқинг. Сиз ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга учраб, намоз ҳукмларини мукаммал ўрганиб олинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:40 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar