Мухаммад исмли одамни дўзах куйдирмас экан

Ассалому алайкум! Бир киши “Агар Муҳаммад исмини яхши ният билан қўйса, Аллоҳ  у исмнинг шарофати билан уни дўзахда куйдирмас экан” деди. Шу туғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган дўзахда куймаслик гапи ғайбга тегишли иш. Буни Аллоҳ ва расули тарафидан бирорта бир оят ёки ҳадис бўлмаса айтиш жоиз эмас. Ғайбдан таҳмин қилиб гапириш бўлиб қолади. Ундай оят ва ҳадисни эса биз билмаймиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:55 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar