Аммамни совғаси

Ассалому алайкум! Аммам бошқа ерга кўчди. Мен аммамга ёрдам бердим, ёрдам берганим учун аммам менга ўғлини кўйлакларидан уч тўртасини берди. Аммо ўғли йўқ эди кўрмади. Аммам ўғлини кийимини сўрамасдан бериши тўғрими? Мен олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Умумий ҳолатда ўзганинг мулкининг уринг изнисиз тасарруф қилиш жоиз эмас. Бу учун мулк эгасининг изни шарт. Сиз ўша кийимларнинг эгасидан розилик олинг ёки қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar