Уй закоти

Ассалому алайкум! Мен бир уй олганман (хожатдан ташкари чунки ўзим оилам ва ота онам билан ховлида яшаймиз) кейинчалик фарзандимга қолдираман ва арендага одам қўяман деб. Лекин уй коробка холатида уни ремонт қилишга маблағ хали тополмадим. Шунда саволим шуки 1. Мен бир қўй қурбонлик қилишим керакми? 2. Агар қурбонлик қилиш керак бўлса унда қўй ўрнига уни миқдорича кимгадир пул берсам бўладими, ўйлашимча пул фақирларга манфаатлироқ бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сизга қурбонлик қилиш вожиб. 2)Қурбонлик қилиш вожиб. Қурбонликдан бошқа нима ишни қилса ҳам қурбонлик соқит бўлмайди. Албатта қурбонлик қилиши керак.
Қурбонлик молининг мислича пул ҳадя қилиш билан ундаги вожиб бўлган ҳақ соқит бўлмайди. Ким агар шундай қилса гуноҳкор бўлади.
Фуқаҳоларнинг мазҳабига кўра бирор амалнинг ўрнига киши ўз фикрича ўринбосар тайин қилиб олиши мутлақо жоиз эмас.
Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг марузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:
“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева-бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни чорасини топа олмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай эсанкираб турганида, ғоибдан овоз келиб, «Бу уловлар уларнинг дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Уларнинг қилган қурбонликларидир. Сиз қурбонлик қилмаганлигингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан ўйғонгач тавба қилди». Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилган:عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، رَفَعَهُ: اسْتَفْرِهُوا ضَحَايَاكُمْ، فَإِنَّهَا مَطَايَاكُمْ عَلَى الصِّرَاطِАбу ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади:
“Ёш, навқирон, бақувват жониворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир”. (Имдодул фатаво 56 бет). Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 162 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar