Хутба вақтида намоз ўқиш
Ассалому алайкум! Ман Италияда ўқийман, бу ерда Жума куни хутба қилиб, кейин Жума намози ўқилади. Орада Суннат ўқишмайди. Одатда уйда суннат ўқиб олиб, кейин Масжидга бораман. Лекин баъзи ҳолатларда суннатни ўқимасдан боришимга тўғри келиб қолади. Шундай вақтларда имом хутба қилаётган вақтда суннат ўқиб олсам бўладими? Чунки хутба араб тилида ва италиян тилида бўлади. Араб тилидагисини тушунмайман, италян тилидагисини бир оз тушунаман. Араб тилида хутба қилаётган вақтда суннатини ўқиб олсам бўладими? Ёки, 2 та 4 ракат суннатни ҳам жумадан кейин ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жуманинг фарзи ўқилиб бўлингандан кейин масжидда қолиб ўқиб олсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 186 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жуманинг фарзи ўқилиб бўлингандан кейин масжидда қолиб ўқиб олсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 186 | Намоз