Рўзага каффорат қилишим керакми

Ассалому алайкум! Мен хам эмизиклиман хам 4 ойлик хомиладорман. Рўзаларни тутиб 5 вақт намозларимни ўқиб келмоқда эдим. Бир неча бор кўнглим айниб қусганим сабабли эрталаб тутган рўзамни очдим. Энди нима бўлади. Каффоратини тутишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!الْحَامِلُ وَالْمُرْضِعُ إذَا خَافَتَا عَلَى أَنْفُسِهِمَا أَوْ ، وَلَدِهِمَا أَفْطَرَتَا وَقَضَتَا ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِمَا كَذَا فِي الْخُلَاصَةِҲомиладор ё эмизикли аёл ўз жонларига ёки болаларига хавф сезсалар рўзани қазо қиладилар. Уларга каффорот вожиб бўлмайди. “Хулоса”да ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:12 | Савол-жавоблар | 140 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar