Емаган ҳақимга лекин номим аралашган жойга жавоб беришим керакми?
Ассалому алайкум! Мен бир инсон билан ҳозир бироз келишмовчиликка келиб қолдим. Шунинг учун сизлардан бу масалада ёрдам сўраб саволимни йўлламоқдаман. Мен бир жамоага қўшилиб қолдим. Мен у жамоанинг иловалари ва сайтларига техник хизмат кўрсатардим. У жамоа одамларга онлине курслар ва дарслар ўтарди. Бир ўқувчи курсда ўқиди кейин курс унга ёқмади. У пулини қайтариб олмоқчи бўлди. Курсда устозлик қилган одам алдаганини берган вадаларини амалга оширмаганини, дарслари сифатсизлигини, дарсларидан хеч нарса ўрганмагани сабаб пулни талаб қилётганини айтмоқда, курсни ўқитган ва унга сотган инсон унга пулни қайтаришни хоҳламади. Курс сотилаётганда сайтида 90 кун ичида фойда олмаса курсни пули қайтарилиши ҳақида курс эгаси айтганди. Кейин у ўқувчи пулини мендан талаб қилмоқда. Лекин менга курсдан тушган пулларни 1 тийини ҳам тегмаган. Мен у инсонга курсни сотмаганман ҳам. Лекин курсни ўтаётган инсонлар менинг номимга очилган карта рақами орқали пулни қабул қилишган. Шунга асосланиб у ўқувчи мендан пулни талаб қилмоқда. Саволимнинг асосий мазмуни шундан иборатки у пулларни мен ёнимдан тўлаб беришим керакми? Мен тўлаган пуллар у инсон учун ҳалол бўладими? У инсон агар пулларни мен тўлаб бермасам менинг паспорти маълумотларни оммага тарқатиб ижтимоий тармоқларда ҳар ҳил гухуҳлар очиб мен ҳақида постлар ёзиб мерни шарманда қилмоқчи. Бу иши тўғрими? Мен у инсонга бу масалани диний тарзда ҳал қилишимиз ҳақида таклиф бердим ва саволимни йўлламоқдаман. Агар мен бу ерда ноҳақ бўлса ва ўша пулларни мен тўлаб беришим керак бўлса мен ўша пулларни тўлаб бермоқчиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқувчи билан тузилган шартномада қандай шартлар қўйилгани бизга номаълум. Умумий ҳолатда, ўқувчи дарс олиш учун ким билан шартнома тузган бўлса, ўша билан хусуматлашиши лозим. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:13 | Савол-жавоблар | 131 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқувчи билан тузилган шартномада қандай шартлар қўйилгани бизга номаълум. Умумий ҳолатда, ўқувчи дарс олиш учун ким билан шартнома тузган бўлса, ўша билан хусуматлашиши лозим. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:13 | Савол-жавоблар | 131 | Ҳалол ва ҳаром