Фермерлар мактаби

Ассалому алайкум! Ҳозирда "Агробанк" томонидан 3 ойлик фермерлар мактаби очилган. Бунда ўқувчи хеч қандай ҳаражат қилмайди. Барча ҳаражатлар банк томонидан қопланади ва эвазига ўқувчига ҳеч қандай шартлар йўқ. Балки, имтиёз бор, яъни ўқувчи курсни муваффақиятли якунласа, унга банк томонидан имтиёзли кредит берилади. Устозлар мен шу курсда ўқимоқчи эдим. Мақсадим деҳқончилик илмларини ўрганиш фақат. Агар, муваффақиятли якунласам банк менга кредит таклиф қилса, албатта, олмасликни қасд қиламан ва олмайман ҳам. Устозлар шу курсда ўқишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агробанкга телефон қилиб сўраб кўрдик, бу “фермерлик мактаби”да ўқиш мутлақо текин экан. “Ўқигани эвазига бу банкнинг кредит хизматидан фойдаланиш лозим” деган шарт умуман йўқ экан. Фақат таълим олиш учун кириш мумкин экан. Рибо ишларига аралашманг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:34 | Савол-жавоблар | 208 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar