Ҳақ масаласи

Ассалому алайкум! Биз Туркия давлатида супермаркетларнинг алюмин ром ва эшикларини ясаб ўрнатамиз. 6 кишимиз. 2 киши устахонада ясаб тайёрлаб беради 4 киши бориб ўрнатиб келамиз. Ўрнатишга борган жойимизда эски алюмин профилларини олиб сотамиз. Бошлиғимиз рухсат берган. Устахонада қолган 2 киши эрталаб 9 дан кечқурун соат 17 гача ишлаб уйларига кетишади. Биз 4 киши кеч 22:00 гача, баъзан ундан ҳам кечроқ уйга келамиз. Устахонада қолган 2 ҳамкасбимизга эски алюмин профилларини сотган пулимиздан камроқ берсак норози бўлишади. Аслида пул қандай бўлиниши керак. Биз уларга камроқ берсак ҳақларига кирган бўлмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саволга жавоб бериш учун тафсилотлар етарли эмас. Сизлар 6 киши экансиз, барчангиз ўзаро шерикмисизлар ёки бир бошлиқнинг қўлида ойлик маошга ишлайдиган ҳамкасбмисизлар? Ўша эски алюмин профиллар кимнинг мулки? Бошлиғингизники бўлса, уни сиз тўрталангизга ҳадя қиляптими? Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:34 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar