Оғиз очиш

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ шу йил 1-марта рўза тутдим. Аммо бугун(хаво булутли эди) онам 17:19 ни 7:19 деб ўйлаб ифторлик таом қилиб берди. Мен ҳам соатга қараш ҳаёлимга келмай оғзимни очиб таомландим. Таомланиб бўлиб телефонимга қарасам соат 18:00дан ўтган экан. Яни билмасдан жуда эрта оғиз очибман. Энди рўзам бузилдими. 1 кун қазо тутсам бўладими ёки каффоратли бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1 кун қазо тутасиз. Каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar