Ўйинларнинг башорати орқалик даромад топиш
Ассалому алайкум! Одамларга ўйинларнинг башоритини(прогнозларини) берсам бўладими ва улар шу башоратларга(прогнозларга) таяниб БКда(“букмекерская контора”да) пул тикиб ютишсалар манга пул беришади, агар ютишмаса беришмайди. Кейин ман шу ютган одамлардан олган пулимнинг тенг яримини(50%) хайрия ишларига бераман. Яна ютган одамларгаям ютган пулидан маълум бир миқдорида хайрия ишларига сарифлашга маслахат бераман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз бу ишингиз билан ҳаромга катта ёрдам берган бўласиз. Бу ишлар қимор, Қуръонда ҳаром қилинганлигида шак шубҳа йўқ. Арзимас дунё матосига охиратини сотиб юбориш деб шунга айтилади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:14 | Савол-жавоблар | 168 | Молия ва тижорат