Автобусда намоз
Ассалому алайкум! Мен уйимга хар куни 110 км масофадан қатнаб ишлайман. Ишга ишхонамизнинг вахта автобусида қатнаймиз. Кўпинча аср ёки шом намозларининг вақти менинг ишдан ишхона автобусида қайтаётган вақтимга тўғри келади. Хар куни хайдовчига айтиб, автобусни тўхтатиб, ерга тушиб намозни вақтида ўқиб олиш имкониятим йўқ. Уйга етиб боргунимча эса намоз вақти ўтиб кетиб қолади. Шунинг учун маслахат берсангизлар, намозни юриб кетаётган автобусда ўқиб олганим яхшими ёки қазосини уйга бориб ўқиганимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар қиблани тайин қилиб ва тик туриб, рукъу ва саждалари, ташаҳҳудларини ҳам тўлиқ адо қила олсангиз автобусда кетаётиб ҳам ўқишингиз мумкин. Аммо намозни фарзлари топилмаса у намоз зиммадан адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 13:22 | Савол-жавоблар | 157 | Намоз