Ҳажга бориш учун қарз берсам бўладими

Ассалому алайкум! Бир қариндошим соғлигидаги муаммолар туфайли ишга яроқсиз бўлиб қолганди. Закотимни унга беришни ният қилиб тургандим. Билсам, навбати келиб қолгани учун бу йил қарз олиб ҳажга бормоқчи ва бунинг учун мендан қарз сўрамоқчи бўлиб турган экан. Бу ҳолатда қарз берсам бўладими? Закотничи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаж бойга фарз қилинган. Камбағал ёки қарздорга эмас. Қарз олиб ҳажга борилмайди. Закот оладиган даражада бўлса беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:07 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar