Хавога тутун чиқариш

Ассалому алайкум! Мени минерал ўғит ишлаб чиқариш заводим бор. Иш пайтида хавога ўткир хидли тутун чиқади. Ахолидан узоқда промзонада жойлашган. Давлат корхоналари хам катта миқдорда шу тутунни хавога чиқаради. Шу ишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Завод ва фабрикалар қуриш ва уларда шариатга зид бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқариш жоиздир. Албатта уларнинг иш жараёнида чиқиндилар, заҳарли моддалар чиқиши кузатилади. Буларнинг инсон саломатлигига, ҳайвонлар ва ўсимликларга таъсири мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилган ва улар учун маълум чеклов ва стандартлар ўрнатилган. Сизнинг корхонангиз ҳам ўша белгиланган меъёрларни бузмаган ҳолда фаолият олиб бориши лозим. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 13:29 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar