Сулҳни ўзгартириш

Ассалому алайкум! Мен устаман. Уйнинг эгаси болан 1 йил олдин сулҳ қилганмиз нарҳини келишиб. 2 ойдан кейин иш бошланади деб келишканмиз. Ҳатто олдиндан аванс ҳам бериб қўйишкан. Лекин уй эгасида муаммо бўлгани учун 1 йил бўлди. Хали ҳам иш бошламадик. Саволим энди иш бошлайдиган бўлсак нарҳини ўзгартиришим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муайян нархга ижара битимини тузган бўлсангиз, энди уни нариги тарафнинг розилигисиз ўзгартира олмайсиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 13:51 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar