Аёл доктор топилмаса

Ассалому алайкум! Мени оёғимда яра бор уни куйдириш учун 2 ойда бир марта балнисага бораман Афсуски бу касалика қарайдиган аёл киши тополмадим. Мажбуриятдан эркак докторга боришга мажбур бўляпман. Бу холатда исломда хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муолажа зарурий бўлса ва аёл шифокор топилмаса жоиз. Шифокор зарурат миқдоригагина қараши, ҳузурингизда маҳрамингиз бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 13:52 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar