Закот бериш вожибми

Ассалому алайкум! Менинг ҳожайним фермер. Биз қайнона қайнотам бир қайним оиласи билан биргаликда турамиз. Мол мулк ўртада. Бизнинг бизнинг йиллик даромадимиз 300 миллиондан ошади ҳаражатлари билан биргаликда ҳаражати ҳам катта албатта. Уйда 1 та дамас 3 та тракторимиз 100дан зиёд қўйларимиз 10дан ошиқ қорамол ва яна битта юк юк мошинамиз бор уни ижарага берганмиз фақат ҳақ олмаймиз. Лекин ҳозир нақт пулимиз йўқ. Экин ҳаражатларига катта миқторда пул кетади. Бизнинг оилада закот деган тушунчанинг ўзи йўқ. Диний билим ҳам. Алҳамдулиллаҳ мен қайнонам овсиним намоз ўқиймиз. Лекин эркакларимиз умуман диндан йироқ кишилар. Турмуш ўртоғим энди энди Аллоҳ қодир қилганича ўрганмоқда. Биз мана шу мол мулклардан қанча закот беришимиз керак илтимос бефарқ бўлмай жавоб берсаларингиз мен учун бу жуда муҳим. Ҳўжайнимга исботи далил учун.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз хонадонингиздаги жами мол-мулкни санаб берибсиз холос. Уларнинг эгалари, қандай ниятда сотиб олингани, жониворлар қандай боқилиши каби муҳим тафсилотларни ёзмабсиз. Закот ҳисоблаш шуларга боғлиқ. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 14:23 | Савол-жавоблар | 156 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar