Ўзлигини англаш

Ассалому алайкум! Бир хадисни эшитгандим тўлиқ маносин билмиман лекин шунга яқин у қуйдагича "Дунё бир матодир энг яхши мато бу солиҳа аҳолдир." валлоҳу алам шу манога яқин ушбу хадисда матоми ёки матохми агар мато ёки матох бўлса ундан мурод нима яни биз уни қандей тушунайлик? Яни мато ёки матох нима ўзи шуни тавилини тушунтириб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: وَلِلنَّسَائِيِّ وَمُسْلِمٍ: إِنَّ الدُّنْيَا كُلَّهَا مَتَاعٌ، وَخَيْرُ مَتَاعِ الدُّنْيَا الْمَرْأَةُ الصَّالِحَةُ Насаий ва Муслимларнинг ривоятида:
«Дунёнинг ҳаммаси матоъдир. Дунёнинг энг яхши матоъси солиҳа аёлдир», дейилган.
Шарҳ: 
«Матоъ» сўзи «ҳузурланиш», «баҳра олиш» деган маънони англатади.
Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёдаги нарсалар матоълиги, уларнинг ичида энг яхшиси солиҳа аёл эканлиги ҳақида сўз кетмоқда.
Бу эса аҳли солиҳ бўлиш қандай ҳам яхши эканлигини билдиради.
«Солиҳ инсон» деганда эса шариат томонидан қилинган амрни бажариб, қайтарганларидан қайтадиган ва ўз ихтиёри ила қўшимча нафл амаллар қиладиган киши тушунилади.
Солиҳлик фасод ва ёмонликнинг тескарисидир.
Солиҳлик банданинг тузилишида ҳам, қиладиган амалида ҳам бўлади. «Сулҳ» сўзи ҳам «салоҳ» сўзидан олинган бўлиб, кишилар орасидаги бузилган муомалаларни тузатишга нисбатан ишлатилади.
Солиҳлик дунё ва охират ишларида яхши бўлишни англатади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Дунёнинг энг яхши матоъси солиҳа аёлдир», деганлари ушбу юқорида зикр этилган маъноларни ўз ичига олади.
Демак, келин танлаш вақтида келиннинг солиҳа бўлишига қараш керак экан. Бу эса унинг яратилишида ҳам, хулқи-одобида ҳам етук бўлишидир.
 Бўлғуси келиннинг солиҳалигини унинг шариат кўрсатмаларини бажарибгина қолмай, балки нофила ибодат ва яхши амаллар ҳам қилишидан билиб олиш мумкин экан. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 14:34 | Савол-жавоблар | 203 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar